Ўнлаб болалар Ал-Ақса шаҳидлари касалхонаси олдида тўпланиб, мактабга қайтиш имкониятига эга бўлишларини талаб қилишди.
Акцияни бир гуруҳ фаластинлик фаоллар ташкил қилган. Болалар шифохонага «Таълим – бизнинг ҳуқуқимиз, бизга ўқиш имконияти берилишини талаб қиламиз», «Биз тинчлик ва хавфсизликда яшашни хоҳлаймиз» ёзувлари ёзилган плакатлар билан келишди.
“Биз дунёдаги бошқа болалар каби тинчлик ва хавфсизликда яшашни, уйимизга, мактабларимизга қайтишни истаймиз. Нега улар бизнинг ҳаётимизни бузишди? Биз тинч яшашга лойиқ эмасмидик? - деди тўққиз ёшли Иймон.
Қиз Исроил Ғазода бегуноҳ одамларни ўлдираётганига эътибор қаратди. Иймон дунё давлатларини Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга чақирди, токи болалар ўзларининг эски яхши ҳаётларига, уйларига қайтишлари ва бошқа болалар каби эркинликка эришишлари мумкин.
Тадбир доирасида болалар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.