Путин Россия ҳукумати тузилмаси тўғрисидаги фармонни имзолади

Путин Россия ҳукумати тузилмаси тўғрисидаги фармонни имзолади

Бош вазир 10 нафар ўринбосарни сақлаб қолади. Шу билан бирга, ҳукумат энди бош вазир ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров эгаллаб турган бирлашган лавозимини сақлаб қолмайди. Ҳужжат чоп этилишидан бир неча соат олдин Путин у билан ишчи учрашув ўтказган.

РБК аввалроқ манбаларга таяниб хабар қилганидек, Мантуров бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолади, бироқ айни пайтда Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари лавозимини ҳам тарк этади.

Фармондан кўриниб турибдики, Путин янги ҳукумат таркибида вазирликлар тузилмасини ўзгаришсиз қолдирди, деб ёзади «ТАСС». Шу билан бирга, Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат Мудофаа вазирлигининг бўйсунишидан чиқарилди.

Бош вазир ўринбосарлари ва вазирликка номзодлар 13 ва 14 май кунлари Давлат Думаси йиғилишида кўриб чиқилади, деб аввалроқ қуйи палата спикери Вячеслав Володин маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!