“Россия Украина шарқида, айниқса Донбассда тактик муваффақиятларга эришди”

“Россия Украина шарқида, айниқса Донбассда тактик муваффақиятларга эришди”

АҚШ маъмурияти Россия қўшинларининг Украина шарқи ва Донбассдаги тактик муваффақиятларини тан олади. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.

“Россия Украина шарқида, айниқса Донбассда тактик муваффақиятларга эришди”, деди у брифингда.

Кирби мавжуд вазиятни Конгресменлар Украинага ёрдам пакетини қабул қилиш қарорини кўриб чиқиш учун жуда узоқ, деярли олти ой вақт талаб қилгани, натижада, унинг сўзларига кўра, Россия устунликка эришганлиги билан изоҳлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!