Кенияда кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари қурбонлари сони 267 нафарга етди

Кенияда кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари қурбонлари сони 267 нафарга етди

Бу ҳақда журналистларга Кения Ички ишлар вазирлиги раҳбари Китуре Киндики маълум қилди.

Тахминан уч ҳафта олдин мамлакатни қамраб олган сел ва кучли ёмғирнинг бошқа оқибатлари натижасида 188 киши жароҳатланган, яна 75 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, деди вазир.

Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити қарийб 389 минг кишининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган, 56 минг оила ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Шу билан бирга, сув тошқини 9 минг гектар ерга зарар етказди, 4 минг бош қорамол нобуд бўлди. Ҳукумат тошқиндан жабрланганлар учун 167 та лагерь яратди.

Танзания, Сомали, Бурунди, Конго Демократик Республикаси ва Кения каби Шарқий Африка мамлакатлари кўпинча кучли ёмғир натижасида юзага келган сув тошқинларининг салбий таъсирини бошдан кечирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!