Килиан Мбаппе мавсум якунида "ПСЖ"ни тарк этишини маълум қилди. Форвард ёзда "Реал" футболчисига айланиши деярли аниқ бўлиб улгурди.
Мадрид клуби катта эҳтимол Мбаппе билан шартнома имзолаганини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади. Испаниянинг AS нашрининг ёзишича, Мбаппе "Реал"да "ПСЖ"дагига қараганда анча кам маош олади. Қайд этилишича, франциялик футболчининг Мадриддаги йиллик маоши 25 миллион еврони ташкил қилади. Бу солиқлардан кейинги миқдор.
"ПСЖ"га келсак, Лига 1 гранди Мбаппега ойига 6 миллион евро, яъни йилига 72 миллион евро тўлар эди. Бироқ, бу ерда миқдор солиқ имтиёзларисиз кўрсатилган.
Мбаппе маошини пасайтиради, аммо шунга қарамай, у жуда катта фарқ билан "Реал Мадрид"нинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.