Эрталаб Россия қўшинлари Украинанинг Харков вилоятидаги Глубокоэ қишлоғи яқинида ҳужум амалиётларини қайта бошлади, дея хабар бермоқда Украина ОАВлари ҳарбий доираларга таяниб.
«Эрталаб душман Глубокое аҳоли пункти ҳудудида маълум йўналишларда ҳужум амалиётларини қайта бошлади. Старитса йўналишида артиллерия бомбардимони амалга оширилди», — деди манба.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Волчанский йўналишида ҳозирча ҳужум операциялари ўтказилмаган.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбийларга мурожаат қилиб, уларни Россиянинг ҳужум амалиётларини тўхтатишга ва ташаббусни Украинага қайтаришга чақирди: «...Биз Россиянинг ҳужум амалиётларини тўхтатиб, ташаббусни Украинага қайтаришимиз керак».
Шунингдек, 10 май куни кун давомида Харков вилоятида юзлаб маҳаллий аҳоли эвакуация қилингани хабар қилинган. 24 соат ичида Харков вилоятидаги 30 та аҳоли пункти руслар томонидан ҳужумга учради. Уч нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.