Конго Демократик Республикасида 8 май куни уюштирилган теракт қурбонлари сони 35 кишига етди

Конго Демократик Республикасида 8 май куни уюштирилган теракт қурбонлари сони 35 кишига етди

Бу ҳақда журналистларга Руанда билан чегарадош Гома шаҳри ҳокимияти вакили Эрик Бванапува маълум қилди.

Унинг эслатишича, портлаш қочқинлар лагерида содир бўлган, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Расмийлар қонли жиноятни уюштириш ортида исёнчи гуруҳлар турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Сўнгги ойларда 23 март Ҳаракати (М23) аъзолари Конго ДР шарқида кўплаб қишлоқ ва шаҳарлар устидан назорат ўрнатдилар.

2021 йил ноябрь ойидан бери тез-тез содир бўлган ҳужумлар туфайли минглаб тинч аҳоли минтақадаги уйларини ташлаб кетишди. Ҳужумлар Конго ДР ва Руанда ўртасидаги муносабатларда инқирозга олиб келди.

Конго ДР Руандани олтин ва кобальт каби фойдали қазилмаларга бой ерларини ўз манфаатлари йўлида босиб олишга уринишда ҳамда М23 исёнчиларини қўллаб-қувватлашда айблайди. Руанда расмийлари айбловларни рад этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!