Англия клубида ўйнаётган легионеримиз гол урди

Англия клубида ўйнаётган легионеримиз гол урди

"Брентфорд Б" ва "Борнмут Б" клублари ўртасида бўлиб ўтган хайрия ўйинида лондонликлар йирик 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувни захирадан бошлаган Муҳаммадали Ўринбоев иккинчи бўлимда майдонга тушганида жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Ҳамюртимиз имкониятларни тенглаштириб қўйганидан кейин унинг дўстлари яна 4 марта дарвозани ишғол қилишди.

Шу тариқа, бу ўйиндан тушган пуллар хайрия ташкилотига юборилди. 2018 йилда "Брентфорд"нинг собиқ техник директори юрак хасталигидан вафот этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!