Оқ уй матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, Қоҳирада Исроил ҳукумати ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларнинг сўнгги босқичи муваффақиятсиз якунланган. АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгашида, деди у, «бу чуқур афсусга сабаб бўлади».
Кирбининг аниқлик киритишича, ҳозирда музокаралар бўлиб ўтган учрашувлар тўхтатилган, аммо Қўшма Штатлар мулоқотни қайта бошлаш учун ҳаракат қилмоқда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, музокарачилар келаси ҳафта бошида Қоҳира ёки Қатар пойтахти Доҳада уларга қайтишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ расмийларининг айтишича, Исроил анклавда Америка қуролларидан фойдаланган ҳолда Ғазо секторида халқаро гуманитар қонунларни бузган бўлиши мумкин. АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида таъкидланганидек, жанговар зонадаги оғир вазият туфайли айрим ҳодисаларни баҳолаш ёки аниқ хулосалар чиқариш қийин, бироқ «жиддий хавотир уйғотадиган ҳодисалар етарлича қайд этилган».
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.