Германия мудофаа вазири Борис Писториус мажбурий ҳарбий хизматнинг тўхтатилишини бир неча бор хато деб атаган. Энди у 2011 йилда ҳукумат қабул қилган қарорни бекор қилмоқчи. Bild хабарига кўра, Мудофаа вазирлиги мажбурий ҳарбий хизматга қайтиш бўйича учта концепция ишлаб чиққан.
Дие Wэлт нашрининг ёзишича, ҳар учала вариант ҳам ўтган ҳафтада Писториусга тақдим этилган. Мудофаа вазирлиги раҳбари июнь ойида режалардан бирини тақдим этиши кутилмоқда.
Биринчи контсепция ҳозир Германияда мавжуд бўлган ихтиёрий ҳарбий хизмат кенгайтирилишини назарда тутади. Вояга этган фуқаролар рўйхатдан ўтишлари ва Бундесверда хизмат қилиш тўғрисида айтиладиган махсус маълумот материалларини олишлари керак. Мақсад, имкон қадар кўпроқ кўнгиллиларни «эрта» олишдир.
Иккинчи вариант 2011 йилгача мавжуд бўлган моделга қайтишни ўз ичига олади. Эркаклар тиббий кўрикдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиришлари керак бўлади, бу протседура ихтиёрий бўлиб қолади. Ушбу моделдан кўзланган мақсад йилига 30-40 минг нафарга яқин ҳарбий хизматчиларни таъминлашдан иборат.
Учинчи режа - Германияда эркаклар ва аёллар учун универсал мажбурий хизматни жорий этиш. Бундай ҳолда, 18 ёшдан ошган ҳар бир киши тиббий кўрикдан ўтиш учун анкетани тўлдириши керак. Бироқ, ушбу моделни амалга ошириш учун Германиянинг асосий қонунига ўзгартиришлар киритиш керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.