Ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисми ва ИИБ ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаро С.И. бошқарувидаги “Соbolt” русумли автотранспорт воситаси ЙПХ масканида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда акциз маркаси билан маркаланмаган жами 1000 қути “ESSE” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро О.Н. бошқарувидаги “Epica” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда 7 турдаги 550 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди ҳамда тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан жами қиймати 40 млн сўмлик 1550 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!