Нодавлат мактаб очадиганларга ажратиладиган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация бериш тартиби ҳақида биласизми?

Нодавлат мактаб очадиганларга ажратиладиган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация бериш тартиби ҳақида биласизми?

Муҳокамалар порталига "Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлашга доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

31.01.2024-йилдаги Президент қарори (ПҚ-49-сон) билан нодавлат таълим ташкилотлари учун янги имкониятлар тақдим этилган эди.

Эълон қилинган Ҳукумат қарори лоҳиясида ушбу имтиёзлардан фойдаланиш тартиблари акс этган.

Лойига кўра жамғарма томонидан қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган ҳамда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасининг 4 фоизлик пунктидан юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорда “1+2” тамойили асосида уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кредит фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация ажратилади.

Бунда компенсация 3, 4, 5-ҳудуд тоифасига мансуб шаҳар ва туманларда рўйхатдан ўтган ҳамда фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субектларига тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!