Ниццадаги черковда аёл кишининг бошини олган шахснинг ёнидан пичоқ, телефон ва Қуръон топилди

Ниццадаги черковда аёл кишининг бошини олган шахснинг ёнидан пичоқ, телефон ва Қуръон топилди

Ниццадаги черковга ҳужум қилган одамнинг ёнидан пичоқлар, Қуръон ва иккита мобил телефон топилди, деб хабар бермоқда  Франция аксилтеррор прокуратураси раҳбари Жан-Франсуа Рикард.

Рикарднинг сўзларига кўра, тажовузкорга тегишли сумкада яна иккита пичоқ ва 1999 йилда туғилган Тунис фуқароси номига берилган Италия Қизил хоч ташкилоти ҳужжати топилган.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида уч киши ҳалок бўлди, яна бир нечта черков хизматчилари жароҳат олишди. Ҳужум қилган шахс ҳибсга олиш пайтида жароҳат олди, у касалхонага ётқизилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!