Нигерияда Ласса иситмасидан вафот этганлар сони 163 нафарга етди

Нигерияда Ласса иситмасидан вафот этганлар сони 163 нафарга етди

Ўлимга олиб келадиган касаллик Нигериянинг 34 штатида, жумладан, пойтахт Абужада ҳам тарқалди, деб ёзади Anadolu.

Нигерия Касалликларни назорат қилиш маркази (NCDC) маълумотларига кўра, ҳалокатли касалликдан ўлганлар сони 163 нафарга етган.

Нигерия ҳукумати касалликни даволаш учун 3 та дори аниқланганини айтди.

Ўтган йили Нигерияда Ласса иситмаси билан касалланган 1227 та ҳолат аниқланган, улардан 219 таси ўлим билан якунланган.

Ласса иситмаси биринчи марта Нигерияда 1969 йилда мамлакат шимоли-шарқидаги Борно штатида аниқланган.

Нигерия ҳукумати ўтган йилнинг февраль ойида Ласса иситмаси сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Ласса иситмаси каламушлар ва сичқонлар томонидан тарқалади. Ушбу хавфли касаллик одамдан одамга ўтади ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Мамлакат ҳукумати одамларни эҳтиёт чоралари ва гигиена меъёрларига риоя қилишга чақирди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!