Навоийда тилла талвасасида шеригига “шер”лик қилган йигит қўлга олинди

Навоийда тилла талвасасида шеригига “шер”лик қилган йигит қўлга олинди

1992 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, бўйдоқ, айни пайтда Кармана тумани “Зарафшон” кўчасида истиқомат қилувчи Н.В. таниши – 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 3 нафар фарзанди бор, ҳозирда Шофиркон тумани “Денов” маҳалласида яшовчи Ф.М. билан шерикчиликда Конимех тумани “Караката” овулига қарашли дашт ҳудудида жойлашган “Сентябрский” номли эски олтин конида, ҳозирда қўриқланмаётган ташландиқ карердан таркибида тилла зарралари мавжуд қумларни қазиб олган.

Бироқ, ноқонуний иш жараёнида юзага келган ўзаро навбат талашиш шерикчилик бузилишига сабаб бўлди. Вазият тортишув билан якунланмади, аксинча, муросасизлик оқибатидаги жанжал натижасида Н.В. Ф.М.га қўл зарби орқали тан жароҳати етказиши билан якунланди. Таассуфки, Ф.М.нинг спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги таъсири унинг мувозанатни йўқотиб, чап томонга йиқилиши натижасида боши тошга текканлиги, соғлиғини жиддий хавфга қўйди.

Зарафшон шаҳар “Даугустоу” қўрғонидаги врачлик пунктида Ф.М.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган жароҳати натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Инглиз ёзувчиси Агата Кристи таъбири билан айтганда: “Қотилликдан осони йўқ! Аммо кейин... кейин у ҳақда хотиралар сени ҳеч қачон тарк этмайди...” Нафс ортидаги балолар бугун шерикларнинг бирини марҳумга, бирини маҳкумга айлантирди.

Ўз ўрнида жиловланмаган жаҳл туфайли юзага келган муросасизлик катта ва кечирилмас кўнгилсизликка сабаб бўлди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!