Навоий асарлари араб тилига таржима қилинади

Навоий асарлари араб тилига таржима қилинади

Миср давлат кутубхонасида буюк аллома Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари туркий тилнинг барча жозибаси ва имкониятларини исботлаб бергани мисликлар томонида катта қизиқиш уйғотгани айтилди.

Шунингдек, тадбир давомида Миср вакиллари Навоий каби буюк шоирнинг асарлари ҳозирга қадар араб тилига таржима қилинмаганини афсус билан қайд этган.

Хабарда айтилишича, эндиликда мисрлик мутахассислар билан биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш, дастлабки босқичда Навоийнинг буюк “Хамса” асарини араб тилига таржима қилиш таклифи илгари сурилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!