Наманганда 7 ёшлик қизга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилган 68-ёшли эркак қамалди

Наманганда 7 ёшлик қизга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилган 68-ёшли эркак қамалди

Аввалроқ, Янги Наманган туманида яшовчи 68-ёшли эркак 7 ёшлик қизга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилгани, айбланувчига нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми билан жорий йилнинг 5 апрель куни жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берган эдик.

📍Дастлабки тергов давомида ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 1 май куни Б.И. қилмиши ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан қайта малакаланди ва у процессуал тартибда ушланиб, судга киритилган илтимоснома асосида суд томонидан Б.И. га «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бугунги кунда жиноят иши юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда❕

🖇 Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувни давом эттиради.
Бу борада қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!