"Мусодара товарлар" ортида яширинган фирибгарлик фош бўлди

"Мусодара товарлар" ортида яширинган фирибгарлик фош бўлди


——
Фарғона вилояти, Сўх туманида яшовчи 57 ёшли У.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи 22 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, А.А. жабрланувчи У.А. билан “Телеграм” мессенжеридаги “Мusodara tavarlar100” номли гуруҳда танишиб, унга арзон-гаровга маиший техникалар етказиб беришини ёлғондан айтиб, уни алдаб, олдиндан 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, аккаунтини "қора рўйхат"га киритиб қўйган ва буюртма қилган кўйлаги ҳам етказиб берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "а,б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "а,б" бандларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!