Москвадаги мигрантлар ётоқхонасида ёнғин юз берди. Ўзбекистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган

Москвадаги мигрантлар ётоқхонасида ёнғин юз берди. Ўзбекистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган

23 майга ўтар кечаси Москва вилояти, Истра шаҳри, Падиково қишлоғи манзилидаги ётоқхонада ёнғин содир бўлиб, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлимининг дастлабки маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижлик фуқаролар яшаган, улардан 11 нафари мамлакатимиз фуқаролари.

Ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Ҳозирда қурбонларнинг жасадлари жасадларнинг шахсини аниқлаш учун Истра шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси бюросида.

Мазкур факт асосида тергов органи томонидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Вазият элчихонанинг консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назоратида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!