Моди Қозоғистондаги ШҲТ саммитини ўтказиб юборади

Моди Қозоғистондаги ШҲТ саммитини ўтказиб юборади

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 3-4 июль кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок эта олмайди.

Бу ҳақда маҳаллий The Hindu газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

Материалда қайд этилишича, бош вазир Ҳиндистон парламентининг бўлажак сессияси муносабати билан хорижлик ҳамкасблари билан учрашувни ўтказиб юборади. У 24 июндан 3 июлга қадар давом этади ва 19 апрелдан 1 июнга қадар мамлакатда бўлиб ўтган депутатлар умумий сайловидан кейинги биринчи шундай тадбир бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!