Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган гепатит C хасталигига қарши қўлланадиган дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди
![Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган гепатит C хасталигига қарши қўлланадиган дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган гепатит C хасталигига қарши қўлланадиган дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди](/photos/news/uGoG8epDuF2wvPN.webp)
Жорий йилнинг 10 февраль куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.
Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ доллари бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитини даъволаш учун «Даклатасвир» ва «Софосбувир», В гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг беғараз кўмак ёрдами сифатида Ўзбекистонга тақдим этилиши юзасидан келишувга эришилган.