Миср Ғазо секторидаги можарони ҳал қилишда воситачи ролидан воз кечиш билан таҳдид қилмоқда

Миср Ғазо секторидаги можарони ҳал қилишда воситачи ролидан воз кечиш билан таҳдид қилмоқда

Миср давлат ахборот хизмати раҳбари Диаа Рашваннинг айтишича, «Мисрнинг воситачилик ҳаракатлари ва унинг ролини ёлғон айбловлар орқали шубҳа остига қўйишга уринишларнинг давом этиши Ғазо сектори ва бутун минтақадаги вазиятни янада мураккаблаштиради». Шу муносабат билан Миср ҳукумати Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳарбий можарода воситачи сифатида истеъфога чиқиши мумкин.

Айни пайтда Исроил гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни давом эттиришни талаб қилмоқда. Исроил ҳукуматининг Ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси музокарачилар гуруҳига ўғирлаб кетилган одамларни озод қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга кўрсатма берди, деди Бош вазир Бенямин Нетаняху идораси.

Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда. Тимес оф Исраэл нашрининг ёзишича, Қуддусда мамлакат бош вазири идораси олдида норозилик намойишлари бўлиб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!