Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Россия Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади . Бу ҳақда Россия Федерациясининг республикадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов Известия нашрига берган интервьюсида маълум қилди .

«Бу жуда муҳим, мен айтардим, даврий ташриф», деди дипломат.

Малгинов ташриф чоғида миграция, энергетика ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масаласи кўтарилиши, бу Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлаши мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, кун тартибида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва туризмни ривожлантириш масалалари ҳам бор. Охирги йўналишга келсак, дипломатнинг қайд этишича, Россия томони янги рейслар очилишини истисно этмайди.

Малгиновнинг таъкидлашича, Москва ва Тошкент ўртасидаги ўзаро алоқалар фаоллашгани фонида Ғарб республикага босим ўтказишга уринмоқда. Унинг фикрича, бундай босим усулларидан бири иккинчи даражали санкциялардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!