Microsoft’нинг бозор қиймати 1 триллион доллардан ошди

Microsoft’нинг бозор қиймати 1 триллион доллардан ошди

Microsoft компанияси Apple ва Amazon компанияларидан кейин капиталлашуви 1 трлн доллардан ошган АҚШнинг учинчи компаниясига айланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, Microsoft нинг акциялари нархи 25 апрелда Нью-Йорк фонд биржасида 5,1 фоизга қимматлашиб, 131,37 долларга етган.

Акциялар курси қисқа фурсат 130 доллардан юқорироқ бўлиб турган. Айни вақтда бу кўрсаткич 129,67 долларни ташкил қилмоқда.

Apple 2018 йилда бозор қиймати 1 трлн доллардан ошган илк компания бўлганди. Жорий йилда Amazon ҳам шу натижага эриша олган.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!