Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим бўлмоқда

Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим бўлмоқда

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилаётганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ташқи кучлар Марказий Осиё давлатларининг миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов қилишга мажбурлашмоқда.

“Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва бу маконда тинчлик, хавфсизлик ва ишонч ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Афсуски, Марказий Осиёга ҳаракат қилаётган ташқи кучлар миллий манфаатларни инобатга олмасдан танлов таклиф этишмоқда”.

Ушбу сўзлар хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакилларнинг Санкт-Петербургдаги “Экспофорум” доирасида ўтаётган XII халқаро йиғилишида В. Махмудов томонидан айтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!