Лукашенко яна бир бор Россияга йўл олмоқчи

Лукашенко яна бир бор Россияга йўл олмоқчи

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Россияга бир йил ичида учинчи ташрифини режалаштирмоқда. Бу ҳақда Минск ва Москвадаги маълумотли манбаларга таяниб хабар берилган.

Манбага кўра, музокаралар май ойи охиригача бўлиб ўтиши керак, у қолдирилган тақдирда спекуляциянинг олдини олиш учун аниқ сана ошкор этилмаган.

Бундан ташқари, Россиянинг қайси шаҳри Президентларнинг учрашув жойига айланиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Манбанинг маълумотларига кўра, Путин ва Лукашенко ўртасида ўтказиладиган бир йил ичидаги учинчи музокаралар, аввалги Сочи ва Москвадаги икки учрашув сингари ёпиқ шаклда ўтказилади.

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари учрашувларининг тез-тез бўлиши кузга қадар якунланиши режалаштирилган мамлакатлар интеграцияси бўйича йўл хариталари устида ишлаш билан боғлиқ.

Беларусь томонига кўра, айни пайтда икки томон ўртасида солиқ, божхона ва нефт-газ иттифоқи дастурлари бўйича муҳокамалар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко ва Владимир Путин сўнгги бор жорий йил апрель ойининг охирларида учрашганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!