Ливан Ҳизбуллоҳи янги дрон видеосини эълон қилди

Ливан Ҳизбуллоҳи янги дрон видеосини эълон қилди

Кадрларда, тузилма вакилларининг сўзларига кўра, шимолий Хайфа шаҳрида Исроилнинг муҳим ҳарбий иншоотлари кўрсатилган.

«У турли объектлар ва уларнинг аниқ геолокациясини кўрсатади. Булар орасида Хавфсизлик вазирлиги ва Исроил ҳарбий қўмондонлиги жойлашган ҲаҚирия мажмуаси ҳам бор», - дейди Ливандаги Ал-Жазира мухбири Ассед Баиг эълон қилинган кадрлар ҳақида.

Видеода, шунингдек, «нефть резервуарлари, электр станциялари, сунъий йўлдош базалари ва учта газ ишлаб чиқариш майдончасининг денгиз координаталари» кўрсатилган, деб хабар берди Ал Жазеэра.

Видео «Ҳизбуллоҳ» дронлар ёрдамида Исроил ҳаво ҳудудига Ҳайфа порт шаҳри устидан кириб келганидан бир неча кун ўтиб пайдо бўлган.

Кадрлар Ливан Ҳизбуллоҳи ва Исроил ўртасидаги зиддият кучайиб бораётган бир пайтда чоп этилмоқда, бу эса «умумий уруш»га айланиб бориши мумкин.

Шу ҳафта бошида Ҳизбуллоҳ айғоқчи учувчисиз учоқ ёрдамида олинган шунга ўхшаш тасвирларни эълон қилди. У Исроил ҳудудига тахминан 27 км чуқурликдан кириб борган ва Ҳайфа устидан 10 дақиқага яқин парвоз қилган.

Видеода порт, ҳарбий-денгиз базаси, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ҳарбий завод ва шаҳарнинг турар-жойлари акс этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!