Кубада дунёда биринчи бўлиб ёш болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Кубада дунёда биринчи бўлиб ёш болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Куба дунёда биринчи бўлиб кичик ёшдаги болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлади. Душанба куни Сьенфуэгос провинциясида 2-11 ёш оралиғидаги болаларни эмлашга киришилган. Эмлашда Кубанинг ўзида ишлаб чиқарилган ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тан олинмаган Abdala ва Soberana препаратларидан фойдаланиляпти.

Ҳукумат 2020 йилнинг мартида ёпилган мактабларни жорий йил октябрида очишни режалаштирган. Унгача барча ўқувчилар эмланган бўлиши керак. Шу пайтгача дарслар телевидение орқали олиб борилди, чунки оилаларнинг барида ҳам интернетга уланиш имконияти мавжуд эмас.

Дунёнинг бир қатор минтақалари, хусусан, Европа Иттифоқида вакцинация 12 ёшли болалардан бошланган. Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуэла тез орада 12 ёшдан кичикларни ҳам эмлаш бошланишини эълон қилган.

Куба ҳукумати Россия ёки Хитойдан вакцина олишни истамади, бундан ташқари ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беришга мўлжалланган COVAX дастурида ҳам қатнашмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!