Коронавирус! АПЛ клублари қанча пул йўқотишади?

Коронавирус! АПЛ клублари қанча пул йўқотишади?

Англия Премьер-лигаси клублари коронавирус пандемияси туфайли анчагина пул йўқотишади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Раҳбарият мавсумни охиригача якунлашга қарор қилган тақдирда ҳам жамоалар трансляция бўйича буюртмачиларга 300 миллиондан 350 миллион фунтгача (342-400 миллион евро) қайтариб беришлари керак. Пул чемпионат ўйинлари белгиланган муддатлар бузилганлиги учун жарима сифатида тўланади.
Агар Премьер-лига раҳбарияти мавсумни давом эттирмасликка қарор қилса, жамоаларнинг умумий йўқотишлари 762 миллион фунтга (870 миллион евро) ошади.

Аввалроқ, 11 май, душанба куни ҳукумат 1 июндан бошлаб АПЛ ва бошқа турнирларни тиклашга рухсат бергани маълум бўлганди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!