Ким Чен Ин юзлаб етим болаларни конда мажбуран ишлатганликда айбланмоқда

Ким Чен Ин юзлаб етим болаларни конда мажбуран ишлатганликда айбланмоқда

Шимолий Кореяда бир неча юз нафар етим бола гўё конларда кўнгилли бўлиб ишлаш истагини билдирган.

Расмийларнинг таъкидлашича, шу йўл билан болалар "партияга муҳаббат кўрсатишга" қарор қилишган, деб ёзади KCNA Марказий давлат ахборот агентлиги.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу болалар "ўзларининг ёшлик даврида ақл-идрок ва жасорат кўрсатиб, давлат фойдаси учун жисмоний меҳнатни танладилар".

Инсон ҳуқуқлари фаоллари КХДР расмийларини болалар меҳнатидан мажбуран фойдаланишда айблашди, аммо мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ҳамма нарса ихтиёрий равишда амалга оширилаётганини айтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!