Келгуси ҳафта боши учун мамлакатимиздаги об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Келгуси ҳафта боши учун мамлакатимиздаги об-ҳаво прогнози эълон қилинди

«Ўзгидромет» 29-31 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, 29 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 30-31 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 июлда +20...+25 даража, 30-31 июлда +18...+23 даража, кундузи 29 июлда +28...+33 даража, 30-31 июлда +34...+39 даражагача кўтарилади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 июлда +20...+25 даража, 30-31 июлда +18...+23 даража, кундузи 29 июлда +28...+33 даража, 30-31 июлда +34...+39 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 29-30 июлда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 июлда +25...+30 даража, 31 июлда +22...+37 даража, кундузи 29 июлда +34...+39 даража, 30 июлда +36...+41 даража, 31 июлда +36...+41 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи 29 июлда +36...+41 даража, 30-31 июлда +34...+39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25...+30 даража, кундузи 29 июлда +38...+43 даража, баъзи жойларда +45 даражагача, 30-31 июлда +36...+41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи 29 июлда +36...+41 даража, 30-31 июлда +34...+39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи 29-30 июлда +27...+32 даража, 31 июлда +24...+39 даражагача бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!