Каземирога 30-35 миллион маош таклиф қилишмоқда

Каземирога 30-35 миллион маош таклиф қилишмоқда

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро Саудия Арабистонининг бадавлат клублари "Ал-Ҳилол" ва "Ан-Наср"нинг радарида қолмоқда. Агар журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, саудияликлар 32 ёшли бразилиялик учун 30 дан 35 миллион еврогача тўлашга тайёр ва бунда бонус тўловлари ҳисобга олинмайди.

Шу билан бирга, таъкидланишича, Каземиронинг ўзи ҳали Саудия вариантини кўриб чиқишга шошилмоқчи эмас. Кўринишидан, тажрибали ярим ҳимоячи Саудия Арабистонига ўтиш футболчилик фаолияти учун энг яхши вариант бўлишига ишончи комил эмас.

Каземиронинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!