Касбга фидойиликни онамдан ўргандим

A A A
Касбга фидойиликни онамдан ўргандим

Ёшлигимда бир гапни кўп эшитардим: «Умр — оқар дарё». Ўша пайтлар ёш бўлганим учунми, бу жумлаларга эътибор бермаган эканман. Энди билсам, умрни бекорга оқар дарёга ўхшатишмас эканлар. Умримимизнинг ўтган ҳар бир дақиқаси қадрли эканлигини энди дилдан ҳис қиляпман. Шоир айтганларидек: «Умр дафтарини шоҳ сатрлар билан безамоқ» фурсати етди, наздимда.

Инсон ёши улғайган сари кўнгли нозиклашиб, дил тубига чўккан сирли ҳислар ғалаён қила бошларкан. Бу ғалаён болалик йилларимни эслатгандай, гўё менга.

Болалик йилларимни эсласам, кўз ўнгимда сўлим Олтинсойимдаги жонажон мактабим бағрида ўқиган кезларим, менга таълим берган беминнат устозларим бирма- бир кўз ўнгимдан ўтади. Гўёки у пайтлар устозлар ҳам бошқача бўлгандай, мен учун.

Ҳали ҳамон эсимда, мактабни тугатиш арафасида «Мен танлаган касб» мавзусида иншо ёздик. Юрагимнинг қат-қатидаги бисёр орзуларимни оқ қоғозга тўкдим. Билмадим, энг зўр иншони мен ёзганга ўхшардим, ўзимча. Эртаси куни қўлларим титраб, минг бир ҳаяжон билан иншони синфдошларимга ўқиб берганим ҳозиргидек эсимда. Ижодимнинг сонггида эса «Мен келажакда меҳрибон устозим — Онажонимга ўхшаган устоз бўлмоқчиман», деган жумлалар бор эди. Бугунчи, бугун мен ростдан ҳам шундай устоз бўла олдимми? Ким билсин, мана шу ҳаяжонлар, мана шу қалбимга ошён қурган энг покиза орзулар, балки мени ўқитувчи бўлишим учун олийгоҳ томон етаклагандир. Шукроналар бўлсинким, ҳозир ўз касбимни севувчи ва шу касбнинг фидойи эгасиман.

Бугунги кунда таълим соҳасида жуда катта туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мактаблар қайтадан қурилиб замон талабига жавоб бера оладиган даражада жиҳозланмоқда. Қисқаси, устозларга эътибор кучаймоқда. Бу эса, албатта, бизни ўз касбимизга бўлган меҳримизни янада оширади. Узоқ йиллик ўқитувчилик фаолиятим давомида шу касбнинг нақадар машаққатли, аммо шарафли эканлигини сездим. Ўзим устоз бўлиб устозларимнинг қадрини, она бўлиб эса онамнинг қадрини ҳис қиляпман. Менга шу касбга илк бор ҳавас уйғотган инсон онам-устозим Саодат Исломовадир. Адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқишим онам туфайлидир. Бугун улар ҳақида илк марта самимий фикрларимни дилдан тўкяпман. Қанчадан-қанча шогирдлар етиштирган, қанчадан-қанча мурғак қалбларга эзгулик уруғларини сочиб чарчамаган меҳри чексиз онажоним. Юрагингиз тубида илм булоғини яратиб, чанқоқ қалбларга шу булоқдан сув тутган меҳрибоним. Қайноқ оғушингизда биз 5 фарзандни оқ ювиб, оқ тараган, ҳар биримизни оилй маълумотли қилиб, ўқитиб ҳаёт уммонларига етаклаган муштипар волидам. Сизнинг қадрингизни, сизнинг меҳрингизни энди тушуниб етяпман. Сиз менга ҳам она, ҳам устозсиз.

Онам — Саодат Исломова ҳозир нафақадалар. Узоқ йиллар давомида Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 55-мактабда ўқитувчилик қилдилар. 33 йиллик ўқитувчилик фаолияти давомида ўз умрини мактабга, ўқувчиларга бағишлаган бу фидойи устоз олдида бир умр қарздорман. Вужудимда ҳам фарзандлик, ҳам шогирдлик туйғулари шамол мисол тинмай учяпти. Эсимда, қандай танлов, қандай тадбир бўлса шу устозга эргашардик. Ютуқларимизни кўргач эса худди ёш боладек хурсандлигидан еру кўкка сиғмасдилар. Уйда эса бу хурсандчиликларни биз фарзандлар билан бўлишардилар. Худди шу ҳолатни энди ўзим ўқувчиларимнинг арзимаган кичик ютуғини улкан муваффақият сифатида кўряпман.

Ҳар йили она тили ва адабиёт фанидан олимпиадада мактабдан туманга, тумандан вилоят босқичига ўтиб фахрли ўринларни эгаллардим. Шеърият танловларида доим 1-ўринни қўлга киритганман. Буларнинг барчаси сизнинг меҳнатларингиз эвазига келганлигини энди англаб етаяпман, Онажон. Мана шундай машаққатли меҳнатларингиз эвазига олий тоифали ўқитувчи бўлдингиз, «Халқ маорифи аълочиси», «Методист ўқитувчи» (ўша пайтлардаги унвон) унвонларига сазовор бўлдингиз. Таълимга, фанга оид кичик мақолаларингиз туман ва вилоят газеталарида босилиб чиққанлари ёдимда. Ўша пайтлар сиздан жуда фахрланардим, аммо бугун бу фахр унданда зиёда, унданда бисёр эканлигини ҳис қиляпман.

Ҳар сафар онам ҳузурларига йўл олганимда уларнинг қайноқ меҳрларини ҳис қиламан, шўх-шодон болалигим кўз онгимдан ўтаверади. Юзларида ажин, қўлларида титроқ, қалбларида эса ҳеч ҳам кексаймайдиган ижод учқунлари ловуллайди Онажонимнинг. Ёшлари ўтиб кексайиб қолганларига қарамай улардаги ўқитувчилик касбига бўлган меҳрни, шижоатни сезаман. Ўз ижодларидан менга ўқиб бериб кейин енгил тин оладилар. «Ҳақиқий ўқитувчи ижодкор бўлиши керак», —дейдилар улар.

Ҳа, бир муддат ўйлаб қоламан, мен ҳам онамдек устоз бўла олдимми? Сиздаги шижоат, сиздаги билим, ижодкорлик учқунлари менинг қалбимни ҳам оловлантирдимикан? Сиздек масъулиятли, жонкуяр устоз бўла олдимми?

Сидқидилдан ўз касбини севувчи устозим-онам борлигидан ғурурдаман. Дарҳақиқат, бир нарсага амин бўлдим, мен онамдан касбга фидойиликни ўргандим.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги
248-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
Наргиза ЭРГАШEВА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Энди В1 даражали сертификат ҳам олий ўқув юртларига киришда имтиёз беради

Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Зеленский: Путин "ниҳоят реал учрашувларга тайёр"

Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.

АҚШнинг дунёдаги обрўси Россияникидан ҳам пастга тушиб кетди

​2026 йилги янгиланган маълумотларга кўра, АҚШнинг глобал имиж кўрсаткичи икки йил олдинги плюс 22 фоиздан минус 16 фоизгача тушган

Мбаппенинг «эл-класико» олдидан қилган иши «Реал»ни ҳайратда қолдирди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳати сабабли «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Нетаняҳу АҚШнинг ҳарбий ёрдамидан воз кечмоқчи

Мен бу ҳақда президент Трампга айтганман...

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.