Ташқи ишлар вазирлиги: Анқара Чили парламентининг 1915 йилдаги резолюциясини рад этади

Ташқи ишлар вазирлиги: Анқара Чили парламентининг 1915 йилдаги резолюциясини рад этади

Бир кун аввал Чили Вакиллар палатаси (парламент қуйи палатаси) томонидан Усмонлилар империясида 1915 йилдаги воқеаларни «геноцид» деб тан олган резолюция ҳақиқий эмас.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

Департаментнинг таъкидлашича, «парламентлар тарихда содир бўлган воқеаларни шарҳлаш ва улар бўйича ҳукм чиқариш ваколатига эга эмас».

«Ушбу резолюция, шунингдек, геноцид жинояти фақат ваколатли суд томонидан кўриб чиқилишини назарда тутувчи 1948 йилги Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги БМТ конвенциясига ҳам зиддир», — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!