Филиппинда 45 киши иссиқдан ҳушидан кетди

Филиппинда 45 киши иссиқдан ҳушидан кетди

Филиппиннинг Негрос Ориэнтал провинциясидаги фестивалда қатнашган 45 га яқин раққоса ва томошабинлар ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли ҳушдан кетишди. Бу ҳақда Филиппин ахборот агентлиги (PNА) мансабдор шахсга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, фестивалга ташриф буюрганларнинг кўпчилиги рақс дастури бошланишидан олдин иссиқ ҳаво туфайли ўзини ёмон ҳис қилган ва шундан сўнг ҳушдан кетишни бошлаган. Қайд этилишича, барча жабрланганларга тез ёрдам кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!