Давлат хизматлари маълумотлар базаларини рақамлаштиришда Корея билан ҳамкорлик қилинади

Давлат хизматлари маълумотлар базаларини рақамлаштиришда Корея билан ҳамкорлик қилинади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов экспорт-импорт билан шуғулланувчи Корея Эксимбанки катта ижрочи директори, Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси Евроосиё-Ўрта Шарқ бўйича гуруҳ директори билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган «Миллий ўқув электрон кутубхонаси» лойиҳасининг муваффақиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, амалга оширилаётган «Электрон ҳукуматнинг маълумотлар маркази» лойиҳаси масаласи хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув якунида келажакдаги ҳамкорлик йўналишларига ҳам эътибор қаратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!