Германия Нигерда қоилиш ниятида

Германия Нигерда қоилиш ниятида

Германия мудофаа вазири Борис Писторус Европанинг Нигердаги мавжудлигини сақлаб қолиши керак, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда вазир «Frankfurter Allgemeine Zeitung» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Германия минтақада фаол қолиш ниятида:

«Бизнинг нуқтаи назаримиздан Европанинг Нигерда иштирок этиши муҳим. Биз минтақада фаол бўлишни давом эттирмоқчимиз, биринчи навбатда, бу ҳудудни янада беқарорлаштиришга ҳисса қўшаётган руслар ёки бошқалар ихтиёрида қолмаслигини таъминлаш. Шунинг учун у ерда бўлиш биз учун муҳим».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!