Боласини чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирган ота-онага нисбатан жиноят иши қўзгатилди

Боласини чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирган ота-онага нисбатан жиноят иши қўзгатилди

Мамлакатмизда ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ғамхўрлик қилишга мажбурлиги қонун билан мустаҳкамланган.Аммо баъзи ота-оналар қарамоғидаги болаларининг таълим-тарбиясига қонуний ёндошмасдан, болани чет давлатга диний таълим олиш учун юбориб, назоратсиз қолдириш ҳолатлари учрамоқда. Жумладан, Шаҳрисабз шаҳар, “Барҳаёт” маҳалласида яшовчи Тохир вояга етмаган фарзандини Миср Араб Республикасида таълим олишга юборгани учун Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 прим 6-моддаси билан (болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдиргани учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида, яъни 1.650.000 сўм миқдорида жарима жазосига тортилиб, ўттиз кунлик муддатда Миср давлатидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш чорасини кўриш мажбурияти юкланган бўлсада, мажбуриятни бажармасдан келган. Шу сабабли Тохирга нисбатан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122 прим 1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унутманг, ҳар бир бола давлат ҳимоясида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!