Туркиялик мутахассислар Қирғизистонда фермерларни интенсив боғдорчиликка ўргатмоқда

Туркиялик мутахассислар Қирғизистонда фермерларни интенсив боғдорчиликка ўргатмоқда

Қирғизистонда Туркиядан келган мутахассислар иштирокида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда интенсив боғдорчилик бўйича семинарлар ташкил этилди. Бу ҳақда КНИА «КАБАР» хабар бермоқда.

Тадбир 22-26 апрель кунлари Чуй, Ўш, Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятларида бўлиб ўтади.

Академик Абдулла Канкайнинг нутқи семинар иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Янги замонавий технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Замонавий технология асосида экилган кўчатлар бир йилда бир дарахтдан 10 килограммдан илк ҳосил беради.

Агар ушбу технологиядан фойдаланган ҳолда 1 гектар майдонга 6,5 минг дона кўчат жойлаштирилишини ҳисобга олсак, бир йилда 65 тоннагача ҳосил олиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!