Қирғизистонда электромобиль эгалари учун имтиёзлар жорий этилди

Қирғизистонда электромобиль эгалари учун имтиёзлар жорий этилди

Қирғизистонда электромобил эгалари учун “Қирғизистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги (“Қирғизистон Республикасининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Қирғизистон Республикасида йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунларига) имтиёзлар назарда тутилган Қирғизистон Республикаси қонуни имзоланди.

Қабул қилинган қонунда электр моторли ғилдиракли автотранспорт воситаларидан фойдаланишда имтиёзлар бериш, электромобиллар учун қувват олиш инфратузилмасини яратиш, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилганда электромобилларга махсус яшил давлат рўйхатидан ўтказиш белгиларини бериш жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парламентда қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда енгиллаштирилган автомобиль солиғи, ойналарни қорайтириш учун чегирма ставкаси, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтириш, электромобиль эгалари учун тўхташ жойида чегирма киритиш таклиф қилинган эди.

Шунингдек, Қирғизистон парламенти учинчи ўқишда “Қирғизистон Республикасида йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунга ўзгартишларни маъқуллади, унга кўра, электросамокатлар ва велосипедчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун жаримага тортилади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!