U23 Осиё кубоги. Илк ярим финалчи маълум бўлди

U23 Осиё кубоги. Илк ярим финалчи маълум бўлди

U23 Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Қатар - Япония учрашуви бўлиб ўтди. Унда японияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Ямада ҳисобни очган бўлса, Ал-Рави имкониятларни тенглаштирди. Шундан кейин Балидеҳ қизил карточка олди ва қатарликлар бир киши кам бўлиб қолди. Иккинчи таймда дарвозалар яна бир мартадан ишғол қилинди. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади, экстра-таймларда эса кун чиқар юрт вакиллари иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Қатар турнирни тарк этди. Япония эса илк ярим финалчига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!