Испанияда нидерландиялик наркобарон-миллиардер тасодифан турмадан чиқариб юборилди

Испанияда нидерландиялик наркобарон-миллиардер тасодифан турмадан чиқариб юборилди

Испания ҳуқуқни таъминлаш идораси вакиллари қоғозбозлик натижасида нидерландиялик наркобарон-миллиардерни тасодифан турмадан чиқариб юборди, деб хабар тарқатди BBC.

“Mocro Maffia” наркокартели етакчиси Карим Буяхричан январь ойида Марбельеда қўлга олинган. У Нидерландия талабига кўра, ушбу мамлакатга топширилиши керак эди. Афсуски, сўровнома бўйича тушунарсиз қоғозбозлик жараёнида тасодифан қамоқдан чиқариб юборилган. Шундан кейин машҳур жиноятчи дом-дараксиз ғойиб бўлган. Испания ҳукумати наркобарон қайта қўлга олинишига умид қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!