«Шарқ” ЙПХ масканида тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди

«Шарқ” ЙПХ масканида тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди

Жорий йилнинг 23 апрель куни Бектемир туманидаги »Шарқ" ЙПХ масканида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 30 ёшли Х.А. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб хужжатларини текшириш давомида ўзини тутиши ва гап сўзидан ходимларда шубҳа уйғотган, холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилганда, автомашина салонидан жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ИИО ФМБга топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!