Европа парламенти Россиядаги президентлик сайловларини ноқонуний деб тан олди

Европа парламенти Россиядаги президентлик сайловларини ноқонуний деб тан олди

Европарламент Россияда бўлиб ўтган президентлик сайловларини танқид қилувчи резолюция қабул қилди. Уни қабул қилиш учун 522 депутатдан 493 нафари овоз берди.

Ҳужжатда, хусусан, «Россиядаги президентлик сайловлари» Украинага бостириб кириши фонида қўрқув ва репрессия муҳитида ўтгани айтилади. Европарламент Европа Иттифоқи давлатлари ва халқаро ҳамжамиятга Россия Федерациясидаги президентлик сайловлари натижаларини тан олмасликни тавсия қилди.

Бундан ташқари, Европарламент Владимир Путин сиёсатига норозилик билдираётган россияликларни қўллаб-қувватлади. Депутатларга кўра, Европа Иттифоқи Россия фуқаролик жамияти билан бирдамлик кўрсатиши ва сиёсий маҳбуслар, мустақил матбуот ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қўллаб-қувватлаши керак. Резолюцияда Россия фуқароларининг овоз бериш вақтида бўлиб ўтган мухолифатнинг «Путинга қарши» митингида иштирок этиши қайд этилган.

Якуний ҳужжатда, шунингдек, Европа Иттифоқи давлатларидан сиёсий таъқибга учраган россияликларга гуманитар визалар бериш ва уларга бошқа ёрдам кўрсатиш чақириғи ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!