Полша ва Литва ҳарбий хизматга чақирув ёшидаги украиналикларни юртига қайтаришда Киевга ёрдам бермоқчи

Полша ва Литва ҳарбий хизматга чақирув ёшидаги украиналикларни юртига қайтаришда Киевга ёрдам бермоқчи

Б ҳақда Financial Times хабар берди.

Полша Мудофаа вазири Косиняк-Камишнинг сўзларига кўра, паспортининг муддати тугаган чақирув ёшидаги украиналиклар Полша ҳудудида қолиш ҳуқуқига эга бўлмайди, улар Украинага депортация қилиниши мумкин.

Литва мудофаа вазири Лауринас Кащюнас ҳам Украинага мамлакатни тарк этган ҳарбий ёшдаги эркакларни қайтаришга ёрдам беришини маълум қилган. Вазирнинг сўзларига кўра, Литва ҳозирча бунинг учун аниқ чора-тадбирларни кўриб чиқмаяпти ва Полша қандай қарорлар қабул қилишини кузатмоқда.

"Албатта, ҳеч ким уларни йиғиб, Украинага жўнатиб юбормайди. Аммо бундай шахсларга ижтимоий нафақалар, ишлаш учун рухсатномалар ва бошқа ҳужжатларни олишда чекловлар жорий қилинади. Билишимча, бу вариантлар Полша томонидан ҳам муҳокама қилинмоқда", — дея қўшимча қилди Кащюнас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!