Adidas ва Nike судлашмоқда

Adidas ва Nike судлашмоқда

Германияда Adidas ва Nike ўртасида суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Икки машҳур бренд муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун судга мурожаат қилган. Adidas компанияси Nike компаниясини шимлар дизайнида учта чизиқдан ноқонуний фойдаланганликда айблади, дея хабар беради Die Zeit.

Учта параллел чизиқлар - Adidas компаниясининг таниқли савдо белгисидир.

2022 йилда Американинг Nike компанияси шимларида шунга ўхшаш чизиқлар пайдо бўлди ва бу ҳолатни Adidas судга берди.

Бироқ Nike бу даъволарни асоссиз деб ҳисоблади. Уларнинг сўзларига кўра, дизайн жуда кенг тарқалган ва кўплаб компаниялар кийимларида учта чизиқдан фойдаланган.

Кейин суд Nike компаниясига Германияда бешта аниқ шимларни таклиф қилишни тақиқлади. Nike қарор устидан апелляция берди, бироқ суд ҳукмни ўз кучида қолдирди. Nike яна апелляция берди ва энди қарор яна қабул қилиниши керак. Иш бўйича қарор 28 май куни қабул қилиниши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!