Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади

Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади

Алифбони билиш академик муваффақият учун жуда муҳим. Бундан ташқари алифбодаги дастлабки ҳарфлар билан бошланадиган фамилияга эга бўлиш ҳам баҳога ижобий таъсир қилиши мумкин.

Мичиган университети тадқиқотчилари томонидан 30 миллиондан ортиқ баҳо ёзувлари таҳлили шуни кўрсатдики, алифбо бўйича пастки қаторларда жойлашган ҳарфлар билан бошланувчи фамилияга эга бўлган талабалар бошқалардан кўра пастроқ баҳо олади. Бу алифбо тизимида рўйхат тузилиши ва айнан шу рўйхат орқали болаларни баҳоланиш механизмининг хато эканлигини кўрсатади.

Бундан ташқари, пастки қатордаги ҳарфлар билан бошланувчи фамилия эгалари ўқитувчилар томонидан салбий ва қўполроқ муомалага дуч келгани аниқланган.

“Биз кўп вақтни баҳолашни қандай қилиб адолатли ва аниқ қилиш ҳақида ўйладик, лекин бу жуда ҳайратланарли. Биз маълумотларни кўриб чиқмагунимизча ва кетма-кет баҳолашда фарқлар бўлишини билмагунча бу нарса хаёлга келмаган”, — дейди М. Росс бизнес мактабининг технология ва операциялар бўйича доценти Жун Ли.


Тадқиқотчилар Канвас*даги 2014 йил куз семестридан 2022 йил ёзига қадар бўлган 140 мингга яқин талабанинг 31 миллионга яқин топшириқларнинг мавжуд тарихий маълумотларини тўплади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!