Британия қироли Руандага ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Британия қироли Руандага ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Британия қироли Чарльз III Руандага ноқонуний муҳожирларни ҳайдаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда SkyNews қироллик оиласининг расмий вакилига таяниб хабар бермоқда.

Қироллик оиласи вакили Руанда режаси қирол Чарльз IIIнинг розилиги билан кучга кирганини тасдиқлади.

Ноқонуний муҳожирларни Буюк Британиядан Руандага депортация қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси 23 апрель куни Жамоатлар палатаси ва Лордлар палатаси (Буюк Британия парламентининг қуйи ва юқори палаталари) ўртасида давом этган музокаралардан сўнг парламент томонидан қабул қилинган эди.

Бош вазир Риши Сунакнинг айтишича, Руандага ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган самолётлар 10-12 ҳафта ичида ҳавога кўтарилади.

Бир неча ой давом этган мунозаралардан сўнг, Британия парламенти 23 апрель куни Буюк Британияга ноқонуний йўллар билан кирган бошпана изловчиларни Руандага жойлаштириш режасини амалга оширадиган қонун лойиҳасини қабул қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!