Истанбулда ўзбекистонлик дея гумон қилинган марҳум йигитнинг шахси аниқланди

Истанбулда ўзбекистонлик дея гумон қилинган марҳум йигитнинг шахси аниқланди

Олдинроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик дея гумон қилинган шахс вафот этгани, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги уни таниганлар алоқага чиқишини сўрагани ҳақида хабар берилган эди.

Бош консулхона ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганини маълум қилди. Олиб борилган ишлар натижасига кўра, у 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси С.М. эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, 28 март куни Бош консуллик томонидан жасадни ватанга жўнатиш бўйича марҳумнинг оила аъзоларига ҳуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди.

 

«Мазкур фуқаронинг шахсига аниқлик киритишда бефарқ бўлмасдан ўзининг ёрдамини аямаган блогер ҳамда фидойи фуқароларимизга самимий миннатдорлик билдирамиз», — дейилади консуллик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигига 2021 йил март ойида юборилган факсограммада ўзбекистонлик дея гумон қилинган ушбу йигит 2020 йил октябрь ойи бошларида кучли заҳарланиш оқибатида ҳушини йўқотган, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва мобил телефонига эга бўлмаган шахс Истанбул шаҳридаги Göztepe prof. dr. Süleyman Yalçın şehir hastanesi’га ётқизилгани, кейинчалик Cinar 2 Bakım Merkezi’га кўчирилгани маълум қилинган.

Унинг аҳволи ўта оғирлиги туфайли исми шарифи ва қайси давлат фуқароси эканига ойдинлик киритишнинг имкони бўлмаган, шу сабабли Бош консуллик уни таниганлар алоқага чиқишини сўраганди.

Фуқаро 23 март куни Cinar 2 Bakım Merkezi’да вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!