Исроил ҳарбийлари Рафаҳда “Исломий жиҳод” қўмондонларидан бирини ўлдирганини маълум қилди

Исроил ҳарбийлари Рафаҳда “Исломий жиҳод” қўмондонларидан бирини ўлдирганини маълум қилди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида “Исломий жиҳод” қўмондонларидан бирини йўқ қилганини маълум қилди.

ЦАХАЛ маълумотларига кўра, қўмондон Айман Заараб 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилинган ҳужумда иштирок этган.

У шанба куни эрталаб разведка маълумотлари асосида берилган ҳаво ҳужуми натижасида йўқ қилинган. Ҳаво ҳужумида у билан бир хонада бўлган яна икки “Исломий жиҳод” жангариси ҳам ўлдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!